Тошкент тумани қайта ташкил этилади

июл 22 / 2017

alt

Тошкент вилоятининг Тошкент тумани Зангиота тумани ҳудуди чегараси доирасида қайта ташкил этилади. Президентнинг 20 июлдаги "Тошкент вилоятининг маъмурий-ҳудудий тузилишини ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари туғрисида"ги қарорида бу ҳақда назарда тутилган.

Ҳужжатга мувофиқ, Ўртачирчиқ туманидаги Тўйтепа шаҳри вилоят бўйсунувидаги шаҳар туркумига киритилди ҳамда Тошкент вилоятининг маъмурий маркази этиб белгиланди. Тошкент вилоятининг Оҳангарон ва Янгийўл шаҳарлари ғам вилоят бўйсунувидаги шаҳарлар туркумига киритилди.

Қарор билан Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти таркибида 4 та штат бирлигидан иборат Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Янгийўл, Чиноз туманлари ва янгидан ташкил этиладиган Тошкент туманида мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш масалалари бўйича шўъба ташкил қилинади.

Аввалроқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 24 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Зангиота ва Тошкент туманлари бирлаштирилган эди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *