ТИВ: Тюменда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани ва унинг жасадини жўнатиш учун маблағ йиғилаётгани ҳақида ёлғон хабар тарқалмоқда

мая 21 / 2019

ТИВ консуллик-ҳуқуқий дeпартамeнти огоҳлантиради

Инстаграм тармоғида номаълум шахсларнинг Тюмен шаҳрида гўёки фожиали ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси жасадини ватанга жўнатиш учун маблағ йиғишда (ҳисоб рақами кўрсатилган) ёрдам бериш сўралган видеомурожаати тарқатилмоқда. Бу ҳақда Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхона берган маълумотларга асосланиб Ўзбекистон ТИВ хабар қилади.
 
Россия ИИВнинг Тюмен вилоятидаги Бошқармаси берган хабарига кўра, 1 май кунидан бошлаб олинган тезкор маълумотларда Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани/ҳалок бўлгани тўғрисида ахборот йўқ.
 
Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмен вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи - Югра, Ямал-Ненетск автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонага қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-343-272-31-66, +7-343-272-31-33, +7-965-519-42-22 (WhatsApp и Telegram).
 
Ўзбекистон фуқароси бўлган яқин қариндоши ёки таниши чет элда ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга шахслардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки унинг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилиш тавсия этилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *