Тўхташ чизиғини босиб ўтганлик учун жарима миқдори камайтирилди

мая 24 / 2019

alt

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ, тўхташ чизиғини босиб кириш ва ўтганлик учун жарима миқдори камайтирилди.
 
Янги таҳрирда баён этилаётган 128-4-моддага кўра, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан тўхташ чизиғини босиб кириши ва ўтиши, светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўлнинг қатнов қисмидаги йўл чизиқлари ёки йўл белгилари билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириш энг кам иш ҳақининг иккидан бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
 
Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки йўл ҳаракатини тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмасдан ўтиши энг кам иш ҳақининг икки баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
 
Ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ўша ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима солинади, бир йил давомида такрор содир этилган бўлса транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йил муддатга маҳрум этилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *