Шавкат Мирзиёев январда Ҳиндистон ва Германияга боради

янв 09 / 2019

alt

Халқаро пресс-клубда бўлиб ўтган йиғилишда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Президент Шавкат Мирзиёев Ҳиндистоннинг Гужарот штатида бўлиб ўтадиган Халқаро инвестиция саммитида иштирок этишини маълум қилди.

Шавкат Мирзиёевнинг амалий ташрифи 18 январь кунига режалаштирилган. Уч кунлик саммитнинг асосий тадбирлари ўша куни бўлиб ўтади. Бизнес-форумга давлат раҳбарлари, халқаро жамғармалар ва йирик компания директорлари таклиф қилинган.

Шунингдек, Илҳом Неъматов Ўзбекистон Президентининг Германияга ташрифи 21−23 январь кунларига мўлжалланганини маълум қилди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *