Шавкат Мирзиёев янги фармон имзолади

окт 06 / 2016
alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Ш.Мирзиёев 5 октябрь куни "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Мазкур фармон Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг жадал ривожланишини таъминлаш, хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва унинг дахлсизлиги кафолатларининг ҳуқуқий механизмларини янада мустаҳкамлаш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, республикада инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилашга қаратилган. 

Жумладан, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг эркинлик бериш, уларнинг фаолиятига давлат органларининг аралашувини тубдан қисқартиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олди олинишини таъминлаш, уларнинг профилактикаси самарадорлигини ошириш ва ҳуқуқбузарликларга йўл қўйилмаслик тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатининг муҳим устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланади.

Шунингдек, 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб тадбиркорлик субъектларини режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинади.

Ҳужжатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига қуйидаги асосий ваколатларга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил институтини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш тавсия этилди: 

тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш; 

тадбиркорлик субъектларининг фаолияти текширилаётганда уларни ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш; 

тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талабларининг амалда рўёбга чиқарилаётганлигини ўрганиш; 

қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишига таъсири самарадорлигини баҳолаш; 

давлат органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши юзасидан назоратни амалга ошириш. 

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига:

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни йиғиш харажатларини камайтириш, масофавий назоратни кенг жорий этиш ва солиқ тўловчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишни таъминлайдиган солиқ маъмурчилиги сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш; 

республиканинг экспорт салоҳияти ўсишини, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб этишни ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи бозорда рақобатбардошлигини оширишни рағбатлантирадиган валютани тартибга солишнинг ва валюталар курси сиёсатининг илғор бозор механизмларини жорий этиш; 

тадбиркорлик субъектлари фаолияти юзасидан қисқа муддатли текширишларни тайинлаш ва ўтказишнинг аниқ ҳуқуқий асослари ҳамда мезонларини назарда тутган ҳолда қонун ҳужжатларини янада такомиллаштириш; 

тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг камерал назорати самарадорлигини ошириш орқали текширишларни ўтказиш сони ва муддатларини қисқартириш; 

ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва қонунга итоаткор тадбиркорлик субъектларининг барқарор фаолияти кафолатларининг асосий механизмларидан бири сифатида аудиторлик ташкилотлари ва солиқ маслаҳатчилари кўрсатаётган хизматлар сифати ва тақдим этаётган хулосаларининг ҳаққонийлиги учун жавобгарликни кучайтириш юзасидан улар фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш; 

банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий тамойиллари ва механизмларини жорий этиш, давлат органлари томонидан тижорат банклари фаолиятига, биринчи навбатда, кредит сиёсатига маъмурий аралашувларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик; 

банкнинг самарали фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи ғовларни тугатиш, шунингдек, мижозларнинг ўз пул маблағларини эркин тасарруф этиш ҳуқуқи тўлиқ рўёбга чиқарилишини таъминлашга йўналтирилган таклифлар киритадилар.

- Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, ƒ¢€œЎзстандартƒ¢€ агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

барча техник талабларни (санитария, экология, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар ва техник нормативларни) хатловдан ўтказсин ҳамда илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда самарасиз, эскирган ва бозор механизмларининг ўрнини эгаллаб олган нормаларни бартараф этадиган тегишли норматив ҳужжатларни ишлаб чиқсинлар ва қабул қилсинлар; 

техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатлардан монеликсиз ва бепул фойдаланиш имконини бериш мақсадида уларнинг жаҳон Интернет ахборот тармоғидаги ўз расмий веб-сайтларида жойлаштирилишини ва доимий янгилаб борилишини таъминласинлар. 

- Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди, Бош прокуратураси, Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда: 

назорат қилувчи органларнинг тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг ходимларига нисбатан маъмурий жазоларни қўллаш борасидаги функция ва ваколатларини босқичма-босқич суд органларига ўтказиш юзасидан таклифлар киритсинлар; 

иқтисодий жиноятлар содир этиш, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ноқонуний аралашиш оқибатида етказилган зарарни аниқлашнинг асосланган ягона мезонлари ва асосларини ишлаб чиқсинлар. 

- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Олий суд, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда: 

фуқаролар ва тадбиркорларнинг, энг аввало, давлат органларига бўлган ишончини мустаҳкамлашга, республиканинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, шунингдек, коррупция тусидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилишга қаратилган ƒ¢€œКоррупцияга қарши курашиш тўғрисидаƒ¢€ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини; 

жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ нормаларини янада либераллаштириш бўйича таклифларни; 

қонун ҳужжатларига, энг аввало, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашга, тадбиркорлик субъектлари фаолиятига асоссиз аралашишга ва уларнинг фаолияти тўхтатиб қўйилишига йўл қўймасликка қаратилган, қўзғатилган жиноят ишлари бўйича молия-хўжалик фаолияти текширувларини (тафтишларни) тайинлаш, ўтказиш ва уларнинг муддатини узайтиришнинг аниқ процессуал тартиби белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда киритсин. 
- Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди тадбиркорлар ҳуқуқларининг суд орқали ишончли ҳимоя қилинишини, шаффофлик ва холисликни таъминлаш мақсадида уч ой муддатда суд мажлисларига аудио ва видео қайд этиш механизмлари босқичма-босқич жорий этилишини, шунингдек, қабул қилинган суд қарорлари веб-сайтларда жойлаштирилишини назарда тутувчи дастурнинг ишлаб чиқилишини таъминласин. 

Манба: ЎзА

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш: https://telegram.me/uz24news_uz

  • сайера
    23 март 2018, 10:56

    Мени 3 нафар фарзандим бор эрим бе иш мен дикрет татилидаман 5 сутихли томоркасиз жойда утирамиз манашу тадбиркорлик килиш учун масалан товук бокиш еки теплисса еки еора мол бокиш иштиехи биз еш оилаларда хам бор аммо кариндошларимиз томонидан бизга берилга ер бизни коктирмади биз уларнинг фойдаланмаетган ерини экиш тикишга сурасак бермасдан атрофни чегаралаб чура билан тусиб олди аммо узи фойдалангани йук ташландик холда етиб ди бу хакда Мфй га хам мурожаат килдик фойдаси булмади сиз айтаетган тадбиркорликни амалга ошириш учун тайер имкониятдан фойдаланишга имкон беришмаса биз кимга мурожаат килайлик кимлан ердам сурайлик ким бизга ижобий ердам бера олади

  • Музаффар
    14 март 2018, 22:19

    Ойлавий тадбиркорман Гурлан универсал савдо комплексида ерсиз мулкга эгалик хукукли доконимдан мени чикормокчи призидент карорида бошкача амалда эса бошкача бу судяларни ва маслахатчи прокурорларни кии текширади мени ким химия килади порталга чикдим фойдаси тегмади

  • Rishtondan Foziljon
    19 ноябр 2017, 22:25

    Men Milliy kulolchilig bilan shug'ulanaman ishlab chiqaryotkan buyumlarimdi ekispirt qilishim uchin qayerga murajat qilishim lozim

  • raxat karakalpaki
    02 июн 2017, 23:14

    Men tadbirkorlik ishini boshlamoqchiman.uyimda bunga zor qulaylik va tayor joy,imorat bor.ammo kadastr muammosi yechilmasligini kadastr xodimlari aytishti.lekin xuddi shunday joy qoshnilarimda xam bor va ular oz tadbirkorligini boshlap yuborishgan. Bunga kim izoh bera oladi

  • короколпогистот
    07 апрел 2017, 18:08

    мен колледж окувчисиман мен 20 гктар йерга шоли екмокчиман менга кредитга нах пул бериладими?

  • замира
    06 феврал 2017, 18:49

    Чорва учун кредит олмокчи эдим.Банк ходимлари фермерга пул утказиш юлибилан кора мол олишни тафсия килишди. Мен нахт пул олиб уз бизнесимни бошламоэдим.Лекин банк ходимлари мени таклифимни рад килишди.Шу ишлари тугрими.

  • гулом
    04 янвuary 2017, 23:24

    Чарва буйича кредит олмокчима кандай олсам булади

  • B.B
    07 октябр 2016, 10:47

    Раҳмат Сизга Шавкат Миромонович ! ушбу фармон мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланишини янада жадаллаштиришга ва ҳалқими фаровонлигининг юксалишига катта омил бўлиши шубҳасиз. Бутун Сурхон аҳли Сиз билан.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *