Шавкат Мирзиёев Туркистон – Америка ассоциацияси президентини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

дек 20 / 2018

alt

15 декабрь куни Ўзбекистоннинг Америка Қўшма Штатларидаги элчиси Жавлон Ваҳобов Туркистон — Америка уюшмаси президенти Абдулла Хўжага «Дўстлик» орденини топширди, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев 11 декабрь куни Абдулла Хўжани миллий қадриятлар ҳамда анъаналарни авайлаш, АҚШдаги ватандошларни жипслаштириш, Ўзбекистон ва Америка халқлари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашдаги фидокорона хизматлари учун «Дўстлик» ордени билан тақдирлашга оид фармонни имзолади.

Туркистон — Америка уюшмаси 1958 йили Филадельфия шаҳрида АҚШ ва Канада давлатларидаги Марказий осиёлик муҳожирларни бирлаштирган илк ва тўлақонли уюшмалардан бири сифатида ташкил этилган. Бугунги кунда уюшма аъзоларининг 80 фоизидан кўпроғи АҚШ ва Канадада истиқомат қилаётган ватандошлардир. 

Уюшма президенти Абдулла Хўжа АҚШ фуқароси, ота-онаси асли ўзбекистонлик, ХХ аср бошларида Туркистон ўлкасида юз берган сиёсий ўзгаришлар туфайли аввал Афғонистонга, сўнгра АҚШга кўчиб борган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *