Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Конфуций майдонини кўздан кечирди

янв 11 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев аввалги ташрифи чоғида берган топшириғига мувофиқ Самарқанд давлат университети ёнида ўрнатилган буюк мутафаккир Конфуций ҳайкали ва майдонини кўргани борди.

Шу ердаги тўққиз қаватли ўқув ва маъмурий бинода қурилиш ишлари амалга оширилиб, унинг ҳар бир қавати ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаштирилди. Бу ерда халқаро таълим дастурлари маркази ташкил этилмоқда. Унда Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи давлатлари университетларидаги энг яхши тажрибалар ўрганилади.

Давлат раҳбари марказ лойиҳаси билан танишиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, шу ерда Самарқандда туризмни ривожлантириш, конгресс-хол ва меҳмонхоналар қуришга оид кўплаб лойиҳалар намойиш этилди. 

Президент ташаббуси билан Самарқандда Конфуций институти ва “Ипак йўли” халқаро туризм университети очилган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *