Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳрида қурилган янги хонадонлардан бирида меҳмон бўлди

янв 11 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳри Қорасув массивида қурилаётган замонавий аҳоли массивини бориб кўрди. Жасур Турсунқулов ва Жамшид Каттақуловлар оилалари кўчиб кирган янги хонадонларни кириб кўрди, уй соҳиблари билан суҳбатлашди.

Шу ерда Қорасув массивида 2019 йилда фойдаланишга топшириладиган уйлар лойиҳалари, жумладан, “Агромир билдингс” компанияси томонидан Туркиянинг замонавий технологияси асосида монолит усулида барпо этилаётган кўп қаватли турар жойлар тақдимотлари ўтказилди.

Президент турар-жойлар қурилишининг одамлар ҳаётидаги, ҳудуд инфратузилмасидаги аҳамиятига тўхталди. 

– Самарқанд туризм маркази бўлиши керак. Шунинг учун бу ерда кўп қаватли уйлар қурилишини кўпайтирамиз. Шаҳар марказида энг замонавий талабларга жавоб берадиган уйлар қурилиб, аҳолини таъминлаймиз. Уйларни қуришдан олдин унинг эгаси, қайси қаватда, неча хонали уйда яшашигача аниқ бўлиши лозим, – деди давлат раҳбари.

Самарқанд сейсмик жиҳатдан ҳам қулай ҳудудда жойлашгани боис келажакда вилоятнинг Каттақўрғон, Ургут, Пахтачи, Нарпай, Қўшработ туманлари марказларида ҳам кўп қаватли уйлар қурилиши зарурлиги таъкидланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *