Шавкат Мирзиёев россияликларнинг ишонч рейтингида уч поғонага юқорилади

дек 05 / 2018

alt

Шавкат Мирзиёев 2018 йилда россияликларнинг МДҲ етакчиларига ишончи рейтингида 6-ўринда қайд этилди. "Спутник" хабарига кўра, Жамоатчилик фикрини ўрганиш Умумжаҳон Россия маркази МДҲга аъзо мамлакатлар етакчилари орасида россияликлар кимга кўпроқ ишонч билдиришини ўрганиш мақсадида сўровнома ўтказган.
 
Рейтингнинг биринчи бандини Беларус президенти Александр Лукашенко 65% овоз билан эгаллаган. Қозоғистон етакчиси Нурсултон Назарбоевга респондентларнинг 49%и ишонч билдирган, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев учликни якунлаган, унга россияликларнинг 14 фоизи ишонч билдирган.
 
Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга респондентларнинг 6%и ишонч билдирган. Бу натижа Лукашенко, Назарбоев, Алиев, Арманистон етакчиси Армен Саркисян (8%), Молдова раҳбари Игорь Додондан (7%) кейин олтинчи ўринга мос.
 
Ўтган йилги сўровномада Шавкат Мирзиёевга россияликларнинг 3%и овоз берган ва рейтингда тўққизинчи қатордан жой олганди.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *