Шавкат Мирзиёев Покистонга ҳамдардлик йўллади

июл 25 / 2017

alt

Ўзбекистон Президенти Лаҳорда содир этилган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жабрлангани муносабати билан Покистон Президенти Мамнун Ҳусайнга ҳамдардлик йўллади, деб хабар қилади ЎзА.

"Покистоннинг Лаҳор шаҳрида содир этилган портлаш оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани ҳақидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди. 

Ушбу аянчли воқеа муносабати билан Сиз Жаноби Олийларига ва Сиз орқали бутун Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этамиз. Қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз. Жароҳат олганларни эса тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз", - дейди Мирзиёев.

Эслатиб ўтамиз, 24 июль куни Лаҳорда  юз берган портлаш оқибатида 26 киши ҳалок бўлди, 57 дан ортиқ киши жароҳатланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *