Сеулдаги ёнғинда ҳалок бўлган ўзбекистонлик талабанинг жасади Тошкентга олиб келинди

мая 13 / 2019

Картинки по запросу ташқи ишлар вазирлиги

9 май куни Сеул шаҳридаги квартирада содир бўлган ёнғин натижасида ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси Фаррух Муминовнинг (1996 йилда туғилган) жасади Тошкентга жўнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси берган маълумотга асосланиб ТИВ матбуот хизмати ахборот берди.
 
Ёнғин чоғида иккинчи даражали куйиш олган талаба Мутал Юлдашев (1997 йилда туғилган) "Ҳанил" касалхонасига жойлаштирилган, унга малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
 
11 май куни жабрланувчининг отаси ва акаси Сеул шаҳрига етиб борган ҳамда М.Юлдашев таълим олган "Ҳанкук" университети кўмагида уларга яшаш жойи борасида ва бошқа масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилган.
 
Ҳозирги пайтда Жанубий Корея томони ёнғиннинг барча сабабларини аниқлаш учун тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда, дейилади вазирлик ахборотида.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *