Россиядаги автоҳалокатда вафот этган ўзбекистонлик аёлнинг шахси аниқланди

мар 02 / 2019

alt

1 март куни Россиянинг Волгоград вилояти Михаилов туманида юз берган ЙТҲда ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси маълум қилди.
 
Р-22 «Каспий» федерал автомобиль йўлининг 765-километрида содир бўлган автоҳалокат оқибатида Mitsubishi Outlander автомобили ҳайдовчиси ва тўрт нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган.
 
Улар орасида Ўзбекистон фуқароси, 1965 йилда туғилган, Тошкент вилоятининг Бўка туманидан бўлган Галина Анатольевна Серебрякова ҳам бор.
 
Элчихонанинг консуллик бўлими ҳолатни назоратга олган, – дейилади вазирлик хабарида.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *