Президент ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлади

янв 12 / 2019

alt

Шавкат Мирзиёев "Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси қуролли кучларининг 27 йиллиги муносабати билан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Мамлакатимизнинг мудофаа қудратини янада юксалтириш, давлат хавфсизлиги ва чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш ишларига қўшаётган катта ҳиссаси, миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш ҳамда тинчлик, барқарорлик ва жамоат тартибини таъминлаш борасидаги хизмат бурчини бажаришда мардлик, жасорат ва фидойилик кўрсатгани учун бир гуруҳ ҳарбийлар II даражали «Шон-шараф» ордени, «Дўстлик» ордени, «Мардлик» ордени, «Жасорат» медали, «Содиқ хизматлари учун» медали ва «Шуҳрат» медали билан мукофотланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *