Президент Тошкент шаҳар ИИББга замонавий вертолётлар ажратиш бўйича топшириқ берди

янв 10 / 2019

Шавкат Мирзиёев бугун Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 7-ички ишлар бўлимига ташрифи чоғида ички ишлар бўлими базасида жойлашган фавқулодда хизматларни тезкор бошқаришнинг ягона тизими фаолияти амалий кўрсатиб берилди.

Бунда «Қутқариш хизмати – 1050», «Ёнғин хавфсизлиги – 101», «Тез ёрдам – 103», «Қўриқлаш – 102» экипажи, штатдаги техника ва анжомлари билан намойиш этилди. Бу фавқулодда ҳолатларни тезкор бартараф этишга хизмат қилади. 

Президент жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жумладан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасига замонавий вертолётлар ажратиш бўйича топшириқлар берди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *