Президент метрополитеннинг Юнусобод йўналиши қурилишини кўздан кечирди

окт 26 / 2018

 

– Ҳозирги кунда туннель қазиш ишлари бошланган 

– Президент метро бекатларининг ташқи кўриниши ва инфратузилмаси бўйича тавсиялар берди

Шавкат Мирзиёев 26 октябрь куни бу ерга яна бир бор ташриф буюриб, қурилиш ишларининг боришини кўздан кечирди. Президент матбуот хизмати хабар берди.

Бу ерда Туркистон ва Юнусобод станциялари ҳамда улар оралиғида туннелни қуриш ишлари олиб борилмоқда. 

Ушбу туннелни ёпиқ усулда қазиш учун Германиядан “Херренктнехт” компаниясининг механизациялашган мажмуаси келтирилган. Бу улкан техника май-сентябрь ойлари давомида йиғилган. Соҳа мутахассислари Германияда малака ошириб келди. Кўприк қурилиш трести томонидан туннель деворларини мустаҳкамловчи тюбинглар ишлаб чиқариш цехи ишга туширилди.  

Ҳозирги кунда туннель қазиш ишлари бошлаб юборилган. 

Президентимиз ушбу техник мажмуани кўздан кечирди. Мутасаддиларга метро бекатларининг ташқи кўриниши ва инфратузилмаси бўйича тавсиялар берди. 

Транспорт коммуникацияларини қуришда шаҳарнинг келгуси ривожини ҳисобга олиш, ҳамма учун қулай бўлишини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

 Метронинг Юнусобод линияси 2019 йилда тўла ниҳоясига етказилади

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *