Президент "Humo Arena"га ташриф буюрди (+фото)

мар 14 / 2019

Хабар берганимиздек, Президент бугун, 14 март куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Давлат раҳбари Tashkent City яқинида қад кўтарган “Humo Arena” муз саройида олиб борилаётган сўнгги,  пардозлаш ишларини кўздан кечирди. 
 
2017 йил 3 февралда мажмуа қурилишига тамал тоши қўйилган эди.
 
 
Мажмуа Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида, 9 гектар майдонда қурилган. Замонавий муҳандислик технологияларини уйғунлаштирган “Humo Arena” мажмуасидан 12,5 минг ўринли кўп тармоқли муз аренаси, 200 ўринли машғулотлар майдони, тренажёр зали, спорт музейи ва кўплаб бошқа объектлар ўрин олган. 
 
 
Ҳар бири 60х30 метр ўлчамдаги асосий ва машқ майдонлари мусобақаларни халқаро талаблар даражасида ўтказиш, ёшларни спорт билан шуғуллантириш учун яхши имконият беради. 
 
 
Мобил ўриндиқлар спорт мусобақаларидан бўш пайтда оммавий тадбирларни ўтказишга ҳам мослаша олади. Бу ерда хоккей, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг билан бирга баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа турдаги беллашувлар ўтказиш мумкин. Бундан ташқари, байрам тадбирлари, концертлар, кўргазма ва форумлар ташкил этиш учун ҳам шароит яратилган. 
 
 
Президент мажмуадан самарали фойдаланиш, оммавий тадбирлар вақтида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, иншоот атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *