Президент фармони билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» қайта ташкил этилади

ноя 28 / 2018

alt

28 ноябрь куни «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАКда Бош вазир иштирокида Президентнинг  «Ўзбекистон Республикаси миллий авиациясини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонининг ижросига бағишланган йиғилиш ўтказилди. 
 
Авиакомпания хабарига кўра, мазкур ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилган:
 
– Миллий авиакомпанияни қайта ташкил этиш ҳамда унинг базасида Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports акционерлик компанияларини ташкил этиш;
 
– Авиакомпания таркибига кирувчи Давлат унитар корхоналарини масъулияти чекланган жамият этиб қайта ташкил этиш; Бу жумладан, Uzbekistan Airways Technics самолётларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича авиакорхонасига ҳам тааллуқли.
 
– «Maxсус авиацион ишлар авиакомпанияси» ДУК базасида Uzbekistan  Helicopters МЧЖ ташкил этиш;
 
– «Ўзаэронавигация» марказини Мазирлар Маҳкамасига бериш.
 
Фармонга мувофиқ, бир марталик парвозлар ва аэродромлар яқинида объектлар қурилишига рухсат бериш бўйича ваколатлар берилиб, «Дававианазорат» тузилмасини такомиллаштирилади ва штат бирликлари оширилади.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *