Президент администрациясида янги тайинловлар амалга оширилди

окт 17 / 2018

 

– Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари масъул лавозимларига тайинланди

 

Президент фармойишларига асосан Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон Президент администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди. Бу ҳақда вазирдик матбуот хизмати хабар қилади.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи Беҳзод Рахматиллоевич Болиев Президент администрацияси Аҳолининг ижтимоий қатламлари билан ишлаш шўъбаси мудири лавозимига; 

Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси Элдор Алишерович Хасанбаев эса Президент Администрацияси Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига; 

Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Бобур Боходирович Каримов Президент Администрацияси Давлат ҳокимияти республика органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимларига тайинланди. 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *