Покистонга ишлагани борган ва одам савдосининг қурбонига айланган 2 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

июл 25 / 2017

alt

Ўзбекистоннинг Исломобод шаҳридаги элчихонаси маълумотларига кўра, Покистонга ишлаш мақсадида борган ва одам савдосининг қурбонига айланган фуқаролар З.А. ва Ш.Х. 20 июль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Лаҳор - Тошкент рейси билан ватанга қайтарилдилар. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилади.

Вазирлик хабарига кўра, улар воқеа жойидан қочиб Ўзбекистон элчихонасига мурожаат қилишган. Покистон Ички ишлар вазирлиги ва Тергов бўйича федерал бюроси кўмагида кириш ва чиқиш қоидаларини бузганликлари учун жиноий жавобгарликка тортилмасдан ватанга қайтишлари бўйича тезкор чоралар кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси ТИВ Консуллик бошқармаси ҳамюртларимизни чет элга чиқишдан олдин хорижий давлатнинг тегишли қонунчилигини эътибор билан ўрганишга ҳамда қатъиян қонун доирасида ҳаракат қилган ҳолда иш қидиришга ва огоҳ бўлишга чақиради.

 

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *