Олий Мажлис депутатлари ва сенаторларининг ваколати тугаганидан сўнг ишга жойлаштирилади
Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.
Меҳнат кодексига ҳамда “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, Олий Мажлис депутатлари ва сенаторларининг ваколати тугаганидан сўнг уларни ишга жойлаштириш кафолатлари белгиланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.
“Судлар тўғрисида”ги Қонунга Олий суд Пленуми томонидан Олий суд раисининг муайян ишда қўлланилиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисида Конституциявий судга киритган тақдимномасини кўриб чиқишига оид қўшимча киритилди.
Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ҳам ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга мувофиқ, эндиликда истироҳат боғларининг аттракционларидан фойдаланишда қонун ҳужжатлари ва техник норматив ҳужжатлар талабларини бузиш:
– фуқароларга энг кам иш ҳақининг 3 бараваридан (608 минг 190 сўмдан) 5 бараваригача (1 млн 13 минг 650 сўмгача);
– мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан (1 млн 13 минг 650 сўмдан) 10 бараваригача (2 млн 27 минг 300 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
- Шархлар
- Фикрингизни қолдиринг