Одил Темиров «Ўзкимёсаноат» раҳбарлигига тасдиқланди

фев 05 / 2019

alt

Одил Шукурович Темиров «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди.  Ушбу лавозимда фаолият юритган А. Абдуллаев пенсияга чиқиши муносабати билан лавозимдан озод этилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм канали хабар қилди.
 
Одил Темиров (1977 й.т.) 2015 йилдан буён шу кунга қадар «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
 
Тошкент кимё технология институтини тугатган. Меҳнат фаолиятини 1999 йилда «Ўзбекнефтгаз» Миллий холдинг компаниясига қарашли «Шўртангаз» газ-саноат бошқармаси конденсатни барқарорлаштириш цехида бошлаган. 
 
2000 - 2003 йй. - «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясига қарашли «Шўртан газ кимё мажмуаси» унитар шўъба корхонаси полиэтилен ишлаб чиқариш цехи смена-мухандиси, технология бўлими мухандис-технологи, 2003 - 2007 йй. - «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясига қарашли «Шўртан газ кимё мажмуаси» унитар шуъба корхонаси бош технологи ўринбосари, 2007 - 2010 йй. - «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясига қарашли «Шўртан газ кимё мажмуаси» унитар шуъба корхонаси тараққиёт бўйича бош мутахассиси -хизмат бошлиғи, 2010 - 2012 йй. - «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясига қарашли «Шўртан газ кимё мажмуаси» унитар шўъба корхонаси тараққиёт хизмати етакчи муҳандис-технологи, 2012 - 2014 йй. - «Ўзбекистон GTL» МЧЖ қўшма корхонаси техник менеджери ўринбосари, 2014 - 2015 йй. - «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик компаниясига қарашли «Шўртан газ кимё мажмуаси» унитар шўъба корхонаси директори, 2015 - 2017 йй. - «Ўзнефтгазқазибчиқариш» акциядорлик жамиятига қарашли «Шўртан газ кимё мажмуаси» масъулияти чекланган жамияти директори лавозимларида ишлаган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *