No photo, no video: 1 февралгача тасвирга олиш мумкин бўлмаган объектлар рўйхати тасдиқланади

янв 06 / 2019

Похожее изображение

Ички ишлар вазирлиги Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари, бошқа вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2019 йилнинг 1 февралига қадар фото ва видеотасвирга олиш мумкин бўлмаган ҳудудлар ва жамоат жойларининг объектлари рўйхатини тасдиқлайди. Бу "Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент қарорида кўзда тутилган.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасдиқланган рўйхатга мувофиқ 2019 йилнинг 1 мартига қадар фото ва видеотасвирга олиш тақиқланган тегишли кўрсаткич белгиларни икки ва ундан ортиқ (инглиз, рус ва бошқа) тилларда ўрнатилишини таъминлаши лозим. Бунда, тегишли кўрсаткич белгилари бўлмаган тақдирда фото ва видеотасвирга олишга тўсқинлик қилинмайди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *