Мудофаа вазирлиги Қаршидаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жабрланганларнинг оиласига ҳамдардлик билдирди

ноя 27 / 2018
 
Мудофаа вазирлиги 26 ноябрь куни, Шаҳрисабз – Қарши автомобиль йўлида оғир ҳарбий техникалардан иборат колонна ва «Лаcетти» русумли автомобиль иштирокида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оиласига чуқур ҳамдардлик билдирди.
 
Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилишича, мазкур кўнгилсиз ҳодиса юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан тегишли тергов ишлари олиб борилмоқда.
 
Хабарда кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида мамлакат фуқароларидан оғир ҳарбий техникалар ҳаракатланаётган вақтда колоннага халақит бермаслик, бундай пайтларда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш ҳамда Йўл-патруль хизмати ва Ҳарбий автомобиль назорати инспекцияси ходимларининг талабларини сўзсиз бажариш илтимос қилинган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *