Ислом Каримов Кюсюда юз берган зилзила муносабати билан Япония бош вазирига ҳамдардлик мактуби йўллади

апр 17 / 2016

alt

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Япония жанубидаги Кюсю оролидаги кучли зилзилалар оқибатида кўп сонли инсонлар ҳалок бўлиши ва вайронагарчиликка олиб келиши муносабати билан Япония Бош вазири Шиндзо Абэга чуқур ҳамдардлик билдирди. 

Мактубда давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик ва далда билдирди, дея маълум қилади ТИВ ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, Япония жанубидаги Кюсю оролида 6,2 магнитудали зилзила рўй берди. Зилзила оқибатида минг нафардан ортиқ киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *