Икки давлат Президентлари Мустақиллик майдонига ташриф буюрди

окт 19 / 2018

– Владимир Путин Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди

– Давлат раҳбарлари «Ўзбекистон-Россия» форумда иштирок этиш учун «Ўзэкспомарказ»га йўл олди

alt

Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Олий мартабали меҳмон ҳурриятимиз, порлоқ истиқболимиз ва эзгу ниятларимиз рамзи бўлган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди. 

Давлат раҳбарлари илк бор ўтказилаётган «Ўзбекистон-Россия» ҳудудлараро ҳамкорлик форумида иштирок этиш учун «Ўзэкспомарказ»га йўл олди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *