Ички ишлар вазирлиги тизимида тайинловлар амалга оширилди

дек 27 / 2018

Ички ишлар вазирлиги ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, полковник Жўраев Муҳиддин Уткурович
Ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига;

полковник Мавлонов Шовкат Тахирович
Ички ишлар вазирининг туризм ва транспорт объектларида хавфсизликни таъминлаш бўйича ўринбосари лавозимига;

полковник Кутлимуратов Илхам Мадиярович
Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Маматмусаев Мирзоқул Мавлонқулович
Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *