Хорижликлардан тонировка учун йиғимни ундириш тартиби қандай?

ноя 23 / 2018

alt

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида “Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Хорижий давлатларнинг ойналари қорайтирилган енгил автотранспорт воситалари деганда:

– хорижий давлатларнинг рўйхатга олиш идораларида рўйхатда турган

–йўловчиларни ташиш учун фойдаланиладиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 8 тадан ошмайдиган

– тўла вазни 3,5 тоннагача бўлган

– олд, ён ва орқа ойналаридан бири ёки бир нечтаси қорайтирилган автотранспорт воситалари тушунилади.

Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун 15 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган (қорайтирилган) енгил автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига вақтинча кириши ва транзит ҳаракатланиши учун мажбурий йиғимларни ундириш тартиби қуйидагича:

– чегара божхона постлари хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган енгил автотранспорт воситаларини аниқлайди

– мажбурий йиғимларни тўлаши учун чегара божхона постидаги банк кассаларига йўналтиради. 

– мажбурий йиғим қабул қилинганлиги ҳақида енгил автотранспорт воситасини давлат рақами белгисини кўрсатган ҳолда квитанция расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси ҳайдовчига берилади, у ички ишлар органларининг рухсатномасига тенглаштирилади.

 

Ўзбекистон ҳудудига вақтинча кирган ва транзит ҳаракатланаётган хорижий давлатларнинг ойналари туси ўзгартирилган  енгил автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан мажбурий йиғимлар тўланмаганлиги аниқланганда, уларга нисбатан Ўзбекистоннинг амалдаги қонунларига мувофиқ белгиланган тартибда маъмурий баённома расмийлаштиради.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *