Хоразмда янги темир йўл ва вокзал очилди

ноя 29 / 2018

Урганч - Хива темир йўл йўналиши ва Хива вокзали расман очилди. Президент Шавкат Мирзиёев 29 ноябрь куни Урганч - Хива поездида Хива шаҳрига келди.
 
Президент Хива вокзалида яратилган шароитларни кўздан кечирди. Вокзал биноси йўловчиларга қулайлик ва хавфсизлик талаблари асосида қурилган. Девор ва устунлар Хоразмнинг қадимий меъморчилик анъаналарига хос безатилган.
 
Бу ерда бир вақтнинг ўзида 200 йўловчига хизмат кўрсатилиши мумкин. Замонавий VIP заллар, она ва бола, тиббиёт хоналари ташкил этилган. Туристлар учун ахборот берувчи белгилар, планшетлар қўйилган. Вокзалдаги 20 ўринли меҳмонхона юртдошларимиз ва туристларга қўшимча қулайлик яратади. 
 
Хива қалъаси яқинида қурилган вокзал сайёҳларни кўпроқ жалб этиш, ҳудуднинг туризм салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун кенг имконият яратади.
 
Келгусида Хивагача “Afrosiyob” тезюрар поезди қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *