Хелена Фрейзер Суриядан қайтган ўзбекистонликларнинг суратларини ОАВда тарқатмасликни сўради

мая 30 / 2019
 
 
Бугун Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ўзбекистонлик, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилгани хабар қилинганди.
 
Ўзбекистон ТИВ баёнотига кўра, улар алдов йўллари билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган эди.
 
Ушбу гуманитар амалиёт инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий халқаро ҳужжатларга тўлиқ риоя этган ҳолда, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларидан келиб чиқиб амалга оширилди. Хорижий жангари-террористларлар билан алоқадор ҳамда терроризм қурбонлари бўлиши мумкин бўлган аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш муҳимлиги БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2396-резолюцияси билан тасдиқланган. Оғир ҳаётий даврни бошдан ўтказиб, Ватанга қайтган ҳамюртларимизга Ўзбекистон Ҳукумати реабилитация ва жамиятга қайта мослашишлари учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. Уларнинг тиббий ёрдам ва психосоциал кўмакдан фойдаланишлари, таълим ва бошқа ижтимоий дастурларда иштирок этишлари таъминланади. Қутқарилган ватандошларимизнинг тинч ҳаётга қайтишлари учун, хусусан уларни тегишли бошпана ва иш ўрни билан таъминлаш борасида зарур шароитлар яратилади.
 
Барча мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида фуқароларимизни қутқариш бўйича муваффақиятли амалга оширилган гуманитар миссия Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, махсус хизматлари ва бошқа идораларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари самарасидир.
 
Қатор хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан Халқаро Қизил хоч қўмитаси ва ЮНИСEФ томонидан муҳим кўмак кўрсатилди. Ўзбекистон томони мазкур тадбирда иштирок этган барча ҳамкорларига фуқароларимизнинг Ватанга эсон-омон қайтаришда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик изҳор этади.
 
Турли сабабларга кўра бегона юртларда оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларимизга уларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси ҳимоясида эканликларини, давлат уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун барча чораларни қўллашини маълум қилишни муҳим деб ҳисоблаймиз, дейилади баёнотда.

Хелена Фрейзер Суриядан қайтган ўзбекистонликларнинг суратларини ОАВда тарқатмасликни сўради

 
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Хелена Фрейзер ҳам бугун Суриядан Ўзбекистонга қайтарилган 156 нафар ўзбекистонлик бўйича баёнот берди, деб ёзади ЎзА.
 
У авваламбор оммавий ахборот воситаларидан уруш ўчоқларидан қайтган юртдошларимиз – аёллар ва болаларнинг суратларини очиқ ҳолда тарқатмасликни илтимос қилди. Шу билан бирга, БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси 156 нафар юртдошимизни ҳуқуқларини халқаро ҳуқуқ меъёрларига асосланган ҳолда ҳимоя қилажагини билдирди. Бу борада барча маҳаллий давлат органлари билан мулоқотга киришишини маълум қилди.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *