Ўзбекистонда 1 ноябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

окт 13 / 2018
 
 
– Шу санадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи — ойига 202 730 сўм
– Сўнгги марта иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 2018 йил 15 июлда ошганди
 
alt
 
Шавкат Мирзиёев «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда «Ахборот24» дастурида хабар қилинди.
 
Ҳужжатга мувофиқ, 1 ноябрдан бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 10 фоизга оширилади.
 
Шу санадан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида энг кам:
 
Иш ҳақи — ойига 202 730 сўм;
 
Ёшга доир пенсиялар — ойига 396 500 сўм;
 
Болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 396 500 сўм;
 
Зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 243 300 сўм миқдорида белгиланди.
 
Иш ҳақи ҳамда пенсияларга қўшилган устама ва қўшимча ҳақларнинг барча турлари, энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган компенсация ва бошқа тўловлар 2018 йилнинг 1 ноябридан бошлаб мазкур фармонда белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. 
 
Сўнгги марта иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори 2018 йил 15 июлда оширилганди. 
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *