Ўзбекистон ва Россия ўртасида имзоланган ҳужжатлар рўйхати

окт 19 / 2018

 

– Кўксаройда Ўзбекистон ва Россия музокаралари якунлари бўйича икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди

Икки мамлакат ўртасидаги ҳукуматлараро, вазирлик ва идоралар ўртасида қатор ҳужжатлар имзоланди.

Ҳужжатлар рўйхати: 

1. Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги ўртасида Иқтисодий ҳамкорлик бўйича 2019-2024 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур ва уни амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси 

2. Ўзбекистон Фанлар академияси ва Россия Фанлар академияси ўртасида Суффа халқаро радио астрономик обсерваторияси номли халқаро илмий тадқиқот ташкилотини ташкил этиш бўйича амалий ҳаракатлар режаси — Йўл харитаси 

3. Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги билан Россия Саноат ва савдо вазирлиги ўртасида Саноатнинг тўқимачилик, тикув ва трикотаж соҳаларида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро битим

4. "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Алмаз" компанияси Мустақилликнинг 25 йиллиги конини ўрганиш ва ишлатиш орқали Сурхондарё вилоятида газ-кимё мажмуасини қуриш бўйича 1-сонли қўшимча Битим

5. "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Лукойл" ОАЖ ўртасида англашув меморандуми

6. Ўзбекистон Маданият вазирлиги ва Россия Маданият вазирлиги ўртасида Маданий-гуманитар соҳаларда 2019-2021 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро ҳамкорлик дастури

7. Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан Россия Фан ва олий таълим вазирлиги ўртасида Ўзбекистон Республикасида РФнинг олий таълим бўйича таълим муассасалари филиалларини ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши тўғрисида ҳукуматлараро битим

8. Ўзбекистон ОТМлари ректорлари кенгаши билан Россия ректорлари иттифоқи умумроссия жамоат ташкилоти ўртасида битим, ЎзМУ ва Ломоносов номидаги Москва давлат университети ўртасида фанлараро илмий таълим марказини ташкил этиш тўғрисида битим

9. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети билан Москва давлат халқаро муносабатлар институти ўртасида Ўзбекистонда мазкур институт филиалини очиш тўғрисида битим

10. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академияси билан Ломоносов номидаги Москва давлат университети ўртасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома

11. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Россия Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги ўртасида Ижтимоий меҳнат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида идоралараро меморандум

12. Ўзбекистон Миллий гвардияси ва Россия Миллий гвардияси қўшинлари федерал хизмати ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим

13. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин музокаралар якуни бўйича икки давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти.

Матн: UZ24

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *