Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов вафот этди

сен 02 / 2016

alt

Бу ҳақда 2 сентябрь, жума куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ахборот берди. Ахборот ЎзАда эълон қилинди.

"Азиз ватандошлар,

Юрагимизда чуқур қайғу билан барчамиз учун қадрли бўлган Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов вафот этганини маълум қиламиз. Ислом Абдуғаниевич 2016 йил 2 сентябрда Тошкент шаҳрида бош мияда қайта тикланмайдиган ўзгаришларга ва полиорган етишмовчилигига олиб келган мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) оқибатида вафот этди.

Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳақиқатан буюк тарихий шахс эди. Ислом Каримовнинг қатъияти ва жасорати билан республикамиз мустақилликка эришди ва ўз тараққиёт йўлида улкан муваффақиятларни қўлга киритди. Ёш давлатимиз учун ғоят мураккаб ва масъулиятли даврда вазият беқарорлашувининг олди олингани ва халқимизнинг уруш даҳшатларини кўрмасдан эсон-омон ўтиши бевосита Ислом Каримов номи билан боғлиқ.

Халқимизнинг чексиз муҳаббатини қозонган, мустақил мамлакатимизнинг Биринчи Йўлбошчиси Ислом Абдуғаниевич Каримов қалбларимизда абадий қолади ва келажак авлодлар хотирасида тинчлик, барқарорлик, фаровонлик ва тараққиёт раҳнамоси, буюк давлат арбоби сифатида мангу яшайди.

Барчамиз учун қадрли бўлган Президентимизнинг васиятига кўра, Ислом Каримов шу йил 3 сентябрда ота-онаси мангу қўним топган она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига биноан дафн этилади.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти билан видолашув маросими 2016 йил 3 сентябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Биз барчамиз учун ўта оғир жудолик муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва бутун Ўзбекистон халқига чуқур ҳамдардлик билдирамиз", - дейилади ахборотда.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Telegram каналида ҳам кузатиб боринг. Каналга ўтиш:  https://telegram.me/uz24news_uz

  • Мехмон
    07 сентябр 2016, 20:10

    Отажон сизни юқотганимизга ўзимни ўзим ишонтираолмаяпман аклимга сиғдираолмаяпман менинг мактабга борган чогимдан бошлаб юр боши бўлиб келдингиз сизнинг хар бир сузингиз ва олибораётган хар бир сиёсатингизни куриб улгайдик. Мустакилликнинг дастлабги йилларида не не қийинчиликларни хар хил окимларлар томонидан уйуштирилган сиёсий уйинларни бошдан ўтказдик лекин барчасига Сизнинг олиб борган оқилона сиёсатингиз орқали енгиб утдик. Сиз биз учун панохкор бўлдингиз сизнинг тарбиянгиз билан улғайдик ўсдик сизга худога ишонгандай ишониб қўрқмасдан олға бордик. Сизнинг суратингизга қарасам ўзимни йиғидан тўхтатолмайман сиз билан бир бора учрашиб дуоингизни олиш ниятим бор эди лекин афсус орзулигича қолиб кетди. Отажон жойингиз жаннатда бўлсин биз ёшлар Ўзбекистон номини сиз айтгандай дунёга танитамиз Ислом Каримов варзандлари дуёда зурлигига тан олдирамиз.

  • Мехмон
    06 сентябр 2016, 15:44

    Қабрингиз нурларга тулиб.охиратингиз обод ,жойингиз жаннатдан булсин отажон.

  • ФАРХОД СУЛТОНОВ
    05 сентябр 2016, 22:00

    Узбекистон Республикамизда хар йили ўтказиладиган олий ўқув юртлари, касб-хунар коллежлари ва литсей талаба ёшлари ўртасида булаётган "Универсиада", "Баркамол авлод" ва "Умид ниҳоллари" спорт мусобоқалари "Мени ўғил-қизларим, мени фарзандларим!" шиори остида Ислом Абдуғаниевич Каримов номи билан аталишини таклиф киламан !!!

  • Мехмон
    05 сентябр 2016, 20:44

    Bitta armon qoldi yurakda,
    Sizni ko'rmoq edi tilakda.
    Qo'lingiz taftini sezmoqqa zor edi qo'lim,
    Netay Alloxim ravo ko'rdi sizga o'lim.
    Lek hukm surdingiz chorak asr,
    Barpo etdingiz har joyda osmono'par qasr.
    Sizla yurtim bo'ldi mustaqil
    Sizla rivoj topdi iqtisod
    Sizla yuritildi odil siyosot.
    Ismingizga mos edi jismingiz,
    O'zbeklarga xos edi qilgan xar ishingiz.
    Oltin qanot qushlaru,temir otlar barchasi xizmatingiz erur,
    Allox doimo iymonliga berur ...Jannatning eshigi ochilsin sizga,
    Uning nafis gullari sochilsin sizga.
    Hamisha xamroh bo'ling bizga,
    Sizni jondan sevgan o'gil-qizga.
    Ismingiz o'chmas o'zbeklarning ongidan,
    Sizni yodlarmiz Alloxning bergan har tongidan.
    Bitta armon qoldi yurakda,
    Sizni ko'rmoq edi asli tilakda. ...

  • Мехмон
    05 сентябр 2016, 10:45

    Бугун тонгни отмоқлиги амримаҳол,
    Бугун йиғлаб уйғонади Ўзбекистон.
    Юракнинг ҳар зарбасида битта савол,
    Бизни ташлаб кетдингизми, жон ОТАЖОН.

  • Мехмон
    05 сентябр 2016, 10:36

    Хурматли, Мухтарам Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримов сизни хурмат билан доим ёдга оламан худо хохласа угил фарзанд берса оллохим исмини сизнинг исмингизни куйаман сизга ухшаган буюк шахс буб этишсин.

  • Гули
    05 сентябр 2016, 10:09

    Отажоннннн сизни согиняпмиз....... бу соғинч қалбларимизни ларзага солмоқда. Иложи бўлганда Сиз учун жонимни берардим.... Сизнинг меҳр тўла кўзларингизни, МЕНИНГ БОЛАЛАРИМ деган сўзларингизни, мардона босган шаҳдам қадамларингизни, самимий ва меҳрга тўла кулгуларингизни, БИЗНИ КЕЛАЖАГИМИЗни ўйлаб ўйчан боққан теран нигоҳларингизни ва ҳар бир ИШОНЧ билан айтган сўзларингизни ҳеч қачон унутмайман!!!!!!!!

  • Мехмон
    04 сентябр 2016, 11:08

    бундай багри кенг инсон энди йулк илохим жойиз жаннатларда булсин мени кизим билан бирга кизимни мен хам 45 кун илгари сунги йулга кузатдим

  • Мехмон
    04 сентябр 2016, 10:45

    Отажон охиратингиз обод булсин жойларингиз жаннатдан булсин сиз бизнинг юрагимизда яшайсиз биз фарзандлар сизга содикмиз ватан тинчлиги учун уз хиссамизни виждонан адо этиб ватан олдидаги бурчимизни оклаймиз.

  • Мехмон
    04 сентябр 2016, 10:17

    Калбимиз чукур истироб- кузларимиз тула ёш, хали хам сизни сунги манзилга кузатганимизга ишонгим келмайди азиз Бобожоним!
    Ётган жойларингиз жаннат- охиратларингиз обод булсин, кабрингиз нурларга тулсин илохим.
    Сиз бизни калбимизда мангу яшайсиз!

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *