Ўзбекистон Президенти Афғонистонга ҳамдардлик билдирди

июл 25 / 2017

alt

Шавкат Мирзиёев Кобул шаҳрида юз берган террорчилик ҳужуми муносабати билан Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

"Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида юз берган мудҳиш террорчилик хуружи оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Афғонистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз", - дейилади Ўзбекистон Президенти мактубида.

Эслатиб ўтамиз, 24 июлда Кобулда Афғонистон ҳукумати аъзоларидан бирининг уйи яқинида транспорт воситасининг портлатиб юборилиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни Facebook ҳамда Telegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *