Ўзбекистон Мудофаа вазири генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланди

янв 14 / 2019

alt

Президентнинг фармонига биноан Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов навбатдаги генерал-лейтенант ҳарбий унвони билан тақдирланди.

Шунингдек, мудофаа вазирининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари полковник Азизбек Икрамовга генерал-майор ҳарбий унвони берилди. 

Хабарингиз бор, Президентнинг фармонига мувофиқ, Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ҳарбий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Бугун, 14 январь куни ана шу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *