Ўзбекистон Хавфсизлик кенгаши котиби ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди

апр 14 / 2016

alt
Учрашувда ШҲТга аъзо давлатларнинг хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари, 2016 йилнинг июнь ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик жараёни ва ташкилотнинг жорий йилда ўтказиладиган бошқа тадбирлари муҳокама қилинди
ШҲТ Бош котиби Ўзбекистоннинг жорий раислиги ва Тошкент шаҳрида давлат раҳбарлари Кенгашининг бўлажак мажлиси чоғида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар ташкилотнинг 15 йиллик тарихида муҳим босқич бўлиши ва кўп томонлама ўзаро ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиши кераклигини таъкидлади.

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *