Фермерларга ер участкаларини бериш тартиби ўзгарди

апр 26 / 2016

alt

Белгиланишича, туман ҳокимига келиб тушган ер участкалари бериш тўғрисидаги аризалар туман фермерлари кенгашига юборилади. Туман фермерлари кенгаши 2 кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва тегишли хулоса чиқаради. Шундан сўнг хулоса аризалар билан биргаликда ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссиясига юборилади. Комиссия фермер хўжаликларига ер участкалари бериш бўйича танлов ўтказиб, тегишли қарор қабул қилади ва уни барча ҳужжатлар билан биргаликда халқ депутатлари туман Кенгашига юборади. Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда ушбу ҳужжатларни кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади ва уни туман ҳокимига тақдим этади.

Туман ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида 3 кун мобайнида фермер хўжалиги юритиш учун ер участкаси бериш тўғрисида қарор чиқаради ва 3 кун муддатда ушбу қарорни тасдиқлаш учун вилоят комиссиясига юборади. 

Илгари фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкаларини беришда туман фермерлари кенгашининг хулосаси ва халқ депутатлари туман Кенгашининг қарори талаб қилинмасэди, деб хабар беради norma.uz.

 

  • Мехмон
    27 апрел 2016, 11:05

    Ерга эътибор ҳам талаб ҳам бундан 20-30 йиллардагига нисбатан кўп фарқ қилган ҳолда ошди деб ўйлайман.Ерга Талаб кучли бизни вилоятда (бир қарич ер ҳам қадирни кўрсатмоқда).

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *