Бугун Украина президентлиги учун сайловлар бўлиб ўтмоқда

мар 31 / 2019

alt

Бугун Украинада мамлакат президентлиги учун сайловлар бошланиб, 30 мингта сайлов участкаларида ҳаракат бошланган. Сайловчилар тонгги 08.00 дан кечки 20.00га қадар овоз беришлари мумкин. Украинада 29 миллион сайловчилар бўлиб, мамлакат президентлиги учун 39 нафар номзод қўйилган.

alt

Сўровнома натижаларида «Батькивщина» партияси раҳбари Юлия Тимошенкони 12,5 фоиз иштирокчилар қўллаб-қувватлашлари маълум бўлган. Охирги сўровномалар натижаси эса сайловолди ҳаракатларида Владимир Зеленский етакчилик қилаётганини   кўрсатган.
Амалдаги президент Петр Порошенко  сўровномада 17 фоиз овоз тўплаган.
Сайловни 2 мингдан ортиқ турли мамлакатлардан келган фуқаролар кузатиб бормоқда.

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг  

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *