Баҳодир Сидиқов "Ўзбекнефтгаз" бошқарув раиси этиб тасдиқланди

фев 14 / 2019

alt

Ҳукумат қарори билан Баҳодиржон Баҳромович Сидиқов “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси этиб тасдиқланди, деб хабар беради "Ҳуқуқий ахборот" канали.
 
Шу кунгача Сидиқов Вазирлар Маҳкамаси Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири лавозимда фаолият юритган.
 
2018 йилнинг сентябридан Баҳром Ашрафхонов “Ўзбекнефтгаз” бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётганди. У жорий йилнинг февраль ойи бошида Молия вазирининг ижтимоий соҳа масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *