Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди

фев 04 / 2019

alt

"Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида"ги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилади "Ҳуқуқий ахборот" канали.
 
Қарорга мувофиқ, қуйидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича илгари белгиланган чекловлар бекор қилинди:
 
– фойдали қазилмаларнинг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиш тўғрисидаги маълумотлар;
 
– Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ДКнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;
 
– 2017 йил 1 январь ҳолатигача давлат олтин валюта-захираларининг йиллик ҳажмлари ва уларнинг таркиби;
 
– давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларнинг умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, сўндириш муддатлари, шунингдек қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштирилиши ва қайтарилиши бўйича маълумотлар.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *