"Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш" тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

мая 13 / 2019

alt

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган «Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Қонун лойиҳаси аёлларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилишга, аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга, шунингдек, тазйиқ ва зўравонлик қурбонларини ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга қаратилган.

Ҳужжатда зўравонлик, зўравонлик қурбони ва бошқа терминларнинг аниқ тушунчалари киритилмоқда, зўравонликнинг тўртта тури белгиланмоқда. Бундан ташқари зўравонликнинг олдини олишнинг муҳим чораси сифатида ҳимоя ордери киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига жойлаштирилди. Сиз билдирган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида ҳужжат янада такомиллаштирилади.

Қонун лойиҳаси билан қуйида танишиш ва фикр билдириш мумкин:

alt

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *