Автомобилда йўловчи ва юк ташиш электрон расмийлаштирилади

дек 06 / 2018

alt

Ҳукумат қарори билан Автомобиль транспортида йўловчиларни ҳамда юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилди.

Қарорга кўра, 2019 йил 1 апрелдан бошлаб лицензия ва лицензия карточкаларини электрон шаклда расмийлаштириш тизими жорий этилади.

Лицензия чекланмаган муддатга берилади.

Бунда лицензия талабгорининг аризасига кўра умуман фаолият турига ёки унинг қисмларига берилади. 

Йўловчиларни ташиш бўйича:

  • шаҳарда автобусларда;
  • шаҳарда микроавтобусларда;
  • шаҳарда енгил автомобилларда;
  • шаҳар атрофида автобусларда;
  • шаҳар атрофида микроавтобусларда;
  • шаҳар атрофида енгил автомобилларда;
  • шаҳарлараро йўналишлар бўйича автобусларда;
  • шаҳарлараро йўналишлар бўйича микроавтобусларда;
  • шаҳарлараро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда;
  • халқаро йўналишлар бўйича автобусларда;
  • халқаро йўналишлар бўйича микроавтобусларда;
  • халқаро йўналишлар бўйича енгил автомобилларда.

Юкларни ташишда:

  • автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида;
  • автомобиль транспортида шаҳарлараро йўналишлар бўйича;
  • автомобиль транспортида халқаро йўналишлар бўйича.

Автомобиль транспорти агентлиги - Ўзбекистонда йўловчи ва юкларни халқаро ташишга оид, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари эса шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро йўловчи ва юкларни ташишга оид лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш ваколатига эга.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *