Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Саломбек Ҳабибуллаев вафот этди

янв 07 / 2019

alt

Андижон вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Саломбек Ҳабибуллаев 6 январь куни оламдан ўтди. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди.

Саломбек Ҳабибуллаев 2018 йилнинг 26 январидан мазкур лавозимда меҳнат қилиб келаётганди.

1971 йил 26 сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1992 йили Тошкент давлат университетини битиргач, 1992—2018 йилларда ҳозирги ЎзМУнинг «Яримўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси» кафедрасида ассистент, тадқиқотчи, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи, ахборот-таҳлил департаменти бошлиғи, Ўзбек—япон маркази директори лавозимларида фаолият юритган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *