Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини таълим, спорт ҳамда диний муассасалардан 200 метрдан ортиқ радиусда жойлашган савдо объектларида сотишга рухсат берилади

фев 06 / 2019

alt

Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг таълим, спорт ва диний муассасалардан тўғри чизиқ бўйича икки юз метрдан ортиқ радиусда жойлашган савдо объектларида, шунингдек, умумий савдо майдони минг квадратметрдан ортиқ бўлган савдо мажмуалари (бозорлар) ва ярмарка павильонларида реализация қилинади. 
 
Президентнинг 5 февралдаги тегишли фармонига мувофиқ Молия вазирлиги икки ой муддатда ушбу тартибни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиши лозим.
 
Бундан ташқари, республика ҳудудига алкоголь маҳсулотларини полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материаллардан тайёрланган полимер истеъмол идишларида олиб киришга тақиқ ва жавобгарликни ўрнатиш (пиво ва вино маҳсулотлари бундан мустасно), алкоголь маҳсулотлари айланмасини ҳисобга олиш ахборот тизимига уланишни асосий лицензия талаби сифатида белгилаган ҳолда алкоголь маҳсулотининг улгуржи савдосини амалга ошириш бўйича лицензия фаолиятининг янги турини жорий этиш тартиби ҳам лойиҳага киритилади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг
 
 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *