Алишер Султонов МОҚ вице-президенти лавозимидан кетди

дек 27 / 2018

alt

26 декабрь куни Миллий олимпия қўмитаси Бош Ассамблеясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. 

Бунгача МОҚ вице-президенти лавозимига жамоатчилик асосида сайланган Алишер Султонов ва Мурод Азимовларнинг асосий фаолиятидаги иш ҳажми ошганлиги, давлат хизматлари юзасидан муҳим топшириқлар ва давлат аҳамиятига молик йирик дастурлар ижросига масъул эканлигини инобатга олиб, ушбу лавозимларга бир нечта номзодлар ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижасида Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси раиси Аҳмаджон Аминджанович Раҳимов ҳамда Осиё кураш конфедерацияси президенти Комилжон Исмоилович Рўзиев номзодига ишонч билдирилди. 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Алишер Султонов "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарувидан кетганди. Бунга 20 август куни ЙТҲга учраб, жиддий жароҳат олгани ва соғлиғини тиклаётгани сабаб бўлгани айтилганди.

Алишер Султонов Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимини сақлаб қолган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *