Алишер Султонов АЭС қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди

окт 19 / 2018

 

– ЙТҲдан сўнг илк бор жамоатчиликка кўриниш берди

– Сентябрда "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарувидан кетганди. Бош вазир ўринбосари лавозимини сақлаб қолган

alt

Хабар қилганимиздек, бугун, 19 октябрь куни Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистонда биринчи АЭС қурилиши лойиҳасининг амалга оширилишига старт беришди.

“Ўзатом” агентлиги матбуот хизматидан маълум қилинишича, маросимда Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Алишер Султонов ҳам иштирок этди. 

Алишер Султонов ўз нутқида Шавкат Мирзиёевнинг атом энергетикаси соҳасини яратиш ва ривожлантириш ташаббуси мамлакат энергетика соҳасидаги янги паллани белгилаб бериши ҳамда иқтисодиётнинг барқарор ривожланиши ва аҳоли фаровонлигига туртки бўлишини таъкидлаб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Алишер Султонов "Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқарувидан кетганди. Бунга 20 август куни ЙТҲга учраб, жиддий жароҳат олгани ва соғлиғини тиклаётгани сабаб бўлгани айтилганди.

Алишер Султонов Бош вазир ўринбосари — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари лавозимини сақлаб қолган.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *