Адлия вазирлиги мутахассислари ИҲРТ фаолияти билан танишди

мар 09 / 2019

alt

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, жорий йилнинг 5-8 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Адлия вазирлиги вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси амалий ташриф билан Францияда бўлган. Ташрифдан кўзланган мақсад Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти (ИҲРТ) фаолияти билан яқиндан танишиш ва ушбу ташкилотнинг Ўзбекистон билан турли йўналишлардаги ҳамкорлигини ўрнатишдан иборат бўлган.

Ташриф Адлия вазирлиги ва Буюк Британиянинг Халқаро давлат ҳамкорлиги агентлиги (Government Partnership International of Great Britain) ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандуми доирасида ташкил этилган.

Ўзбекистон делегацияси ИҲРТ қароргоҳида ушбу ташкилотнинг ЕвроОсиё бўлинмаси вакиллари билан учрашган. Унда ташкилотнинг ЕвроОсиё бўлинмаси раҳбари Уильям Томпсон мамлакатимиз делегацияси вакилларига ИҲРТнинг асосий вазифалари, мақсади ва фаолияти, шунингдек, Ўзбекистон билан ҳамкорлик йўналишлари борасида маълумот бериб ўтган.

Учрашувда таъкидланганидек, ИҲРТ аъзо давлатлар билан ўзаро тажриба алмашиш, умумий муаммоларни ҳал қилиш усулларини қидириш ҳамда ички ва ташқи сиёсатни изчил мувофиқлаштириш учун иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни муҳокама қилиш, ривожлантириш ҳамда мувофиқлаштириш имкониятига эга бўлган форум ҳисобланади.

Кун тартибидаги асосий мавзу – Марказий Осиёда сармоя ва рақобатбардошлик масалаларини муҳокама қилишга қаратилиб, ИҲРТ вакиллари томонидан юртимизда бизнес юритиш учун ҳуқуқий муҳитни яхшилашга доир тавсиялар берилган.

Шунингдек, ИҲРТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари учун коррупцияга қарши кураш тармоғи вакиллари делегацияни тармоқ фаолияти, асосий халқаро коррупцияга қарши кураш стандартлари билан таништириб, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатини муҳокама қилинган.

 

Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

 

 

 

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *