Ачилбой Раматов «Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раислигидан кетди

фев 05 / 2019

alt

Ҳукумат қарори билан Хуснутдин Нуруддинович Хасиловга «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бошқарувининг раиси вазифасини бажариш юкланди
 
Хуснутдин Нуруддинович Хасилов (1970 йил Тошкент вилоятида туғилган), 1992 йилда Тошкент темирйўл муҳандислари институтининг инженер-механик мутахассислиги бўйича тамомлаган. 
 
Меҳнат фаолиятини 1992 йилда «Ўзинтерсервис» қўшма корҳонасида тармоқ бошлиғи сифатида бошлаган. 1999 - 2002 йиллар «Ўзтемирюлмаштаъмир» унитар корхонасида турли лавозимларда ишлаган. 2002 - 2008 йиллар стратегик ривожланиш бошқармаси бошлиғи, бир вақтнинг ўзида « Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК бош менеджер – бош муҳандисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган. 2011 йилда « Ўзбекистон темир йўллари » ДАТК бош менеджер – бош муҳандиси лавозимига тайинланган. 2014 йилда Вазирлар Маҳкамасининг Департамент мудири лавозимига тайинланган. 2016 йил 1 апрелдан «Ўзбекистон темир йўллари» Акциядорлик жамиятининг бош менежер – бош муҳандиси лавозимида ишламоқда.
 
Расман тасдиқланмаган хабарларга қараганда, «Ўзбекистон темир йўллари» бошқарув раиси Ачилбой Раматов Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари — транспорт вазири этиб тайинланган. 
 
alt
 
Транспорт вазирлиги тузилиши ҳақида илк бор Шавкат Мирзиёев раислигида автотранспорт масалалари бўйича ўтган йили 28 августда ўтказилган йиғилишда эълон қилинганди. 2019 йилга мўлжалланган Давлат дастурида 1 июлга қадар транспорт (ҳаво, темирйўл, автомобиль транспорти ва метрополитен) соҳасида давлат бошқаруви бўйича ягона давлат тариф сиёсатини амалга оширувчи органни ташкил этиш кўзда тутилган. Унга «Ўзбекистон темир йўллари» ва Uzbekistan Airways’нинг давлат-бошқарув ваколатлари ўтказилиши керак. Бироқ янги вазирлик ҳақида ҳозирча расмий хабар берилмади.
 
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 28 январдаги қарори билан бош вазир ўринбосарлари сони саккизтадан бештагача қисқартирилди. Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари бир вақтнинг ўзида хўжалик жамиятлари ва компаниялари, шунингдек, давлат улуши бор бошқа ташкилотларни бошқаришига йўл қўйилмайди. 
 

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *