6 та шаҳар ва битта шаҳарча республика бўйсунувига ўтказилди

июн 12 / 2019

Похожее изображение

Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида 12 та штат бирлигидан иборат Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими ташкил этилди. Бу Республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президентнинг 4 июндаги фармонида белгиланган.
 
Бўлим Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ ва Чирчиқ шаҳарлари, Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳри, Навоий вилоятининг  Зарафшон шаҳри ва Сурхондарё вилоятининг Шарғун шаҳарчасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни самарали ҳал этилишини таъминлайди.
 
Шунингдек, шаҳарлар иқтисодиётининг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, инновацион фаолиятни ривожлантириш, шаҳарларни ишлаб чиқаришга жалб этилмаган резерв ва имкониятларини тўлиқ ишга солиш, шаҳарларда аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш каби вазифалар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади.
 
Шаҳарларни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ишлар ҳар чоракда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати йиғилишларида кўриб чиқилади.
 
Хабар ва янгиликларни ОдноклассникиFacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *