23 ёшли ўзбекистонлик Кореяда заводда ишлаётган вақтда бош мия жароҳатидан вафот этди

янв 07 / 2019

Картинки по запросу мигрант каска

Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги элчихонаси маълумотига кўра, 2019 йил 2 январ куни Ёнгнам шаҳрида мамлакатимиз фуқароси Шарофиддин Чориев (29.11.1995 йилда туғилган) “DHMC” заводида ишлаётган чоғида бош мия жароҳатидан вафот этди. Бу ҳақжа Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ш.Чориев Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги орқали Корея Республикасига борган. Айни пайтда суд-тиббиёт экспертизаси бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан марҳум танасини ватанга жўнатиш учун ўлим ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштиришда кўмак кўрсатилди, дейилади ТИВ ахборотида.

UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *