2019 йил 1 январдан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси қайта кўриб чиқилади

окт 13 / 2018

 

– Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг қуйи разрядлари тариф коэффициентлари ўртача 10 %га оширилади

Картинки по запросу разряд тарифной сетки

Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг қуйи разрядлари тариф коэффициентларини ўртача 10 фоизга, шу жумладан, 1-разряд бўйича 15 фоизга, 2-разряд бўйича 10 фоизга ва 3-разряд бўйича 5 фоизга ошириш орқали меҳнатига кам ҳақ тўланадиган ходимларнинг иш ҳақи миқдорининг жадал равишда оширилишини кўзда тутган ҳолда 2019 йил 1 январдан Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси қайта кўриб чиқилади. Бу Президентнинг «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.
 

– Ўзбекистонда 1 ноябрдан иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади

Белгиланишича, Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджети ҳисобидан сақланадиган ташкилотларда банд бўлган универсал касблар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга доир разрядларни танқидий кўриб чиқади ва 2019 йил 1 январидан уларнинг янгиланганларини жорий этади.
 
Халқаро молиявий институтлар билан биргаликда меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорининг унинг натижалари, бажарилаётган меҳнат функцияларининг мураккаблиги ва масъулияти билан янада узвий боғлиқлигини таъминлашни назарда тутадиган Бюджет ташкилотларида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини янада такомиллаштириш концепцияси ишлаб чиқилади ва 2019 йил 1 сентябрга қадар муддатда киритилиши таъминланади.
 
UZ24: Хабар ва янгиликларни FacebookTwitterTelegram'да ҳам кузатиб боринг

Электрон манзилингиз кўрсатилмайди. Белгиланган майдонлар тўлдирилиши шарт *